Сўнгги йилларда ривожланган давлатларда ва етакчи халкаро молия институтлари, илмий тадкикот марказлари томонидан солиққа тортиш
механизмларини такомиллаштириш масалалари, хусусан, солик тизими
самарадорлигини таъминлаш, бевосита ва билвосита соликлар нисбатини
оптималлаштириш, соликка тортишнинг мақбул даражасини аниклаш,
яширин иктисодиётни солиққа жалб килиш, солиқ юкини пасайтириш, солиқ
қарздорлигини камайтириш механизмларини такомиллаштириш ҳамда
солиқларнинг ўз муддатида тўланмаганлиги учун пенялар ҳисоблаш
механизми ва микдорининг оптимал вариантларини ишлаб чиқиш юзасидан
кенг қамровли илмий тадкикотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.