Жаҳонда иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида экспортнинг иқтисодий ўсишга ижобий таъсирини молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотларда экспортни қўллаб-қувватлашнинг замонавий услубларини қўллаш, янги восита ва манбалардан фойдаланиш, янги инновацион маҳсулот ва технологиялар турларини яратиш ва экспортини йўлга қўйиш, замонавий юқори самарадорликка эга инновацион маҳсулотлар экспортини рағбатлантиришга
йўналтирилган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалга
оширилаётган изланишларда давлат томонидан экспортни қўллаб-қувватлаш
бўйича самарали механизмларни такомиллаштиришнинг назарий-услубий
асосларини ишлаб чиқиш бу соҳадаги илмий тадқиқотларнинг устувор
йўналишлари ҳисобланади.