Мамлакатимиз тўқимачилик саноатига кўплаб инвестициялар жалб қилинган
ҳолда, улардан самарали фойдаланиш йўлларини тадқиқ этиш талаб қилинади. Бу борада илмий изланишлар бир неча йўналишларда жумладан, тўқимачилик саноати корхоналарини ривожлантириш, корхоналарни хусусийлаштириш, ишлаб чиқариш ускуналарини такомиллаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини эконометрик моделлаштиришлар бўйича тадқиқотлар олиб борилган.