Жаҳонда рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши шароитида тўқимачилик корхоналарида интеграллашган бошқаришни ривожлантириш буйича олиб борилаётган илмий тадқиқотларда сифат менежменти тизимини шакллантириш, стратегик бошқаришнинг сифат талабларини ишлаб чиқиш, фаолият натижадорлигини ошириш имкониятларини излаб топишда мақсадлар бўйича бошқариш; рақамлаштириш технологияларни қўллаш асосида стратегик бошқаришни ташкил этиш; тўқимачилик саноатида инновацион стратегик бошқаришда бизнес-моделларни қўллаш самарадорлигини асослаш; қийматни оширишга йўналтирилган стратегик бошқариш механизмларини такомиллаштириш; корхоналар инновацион стратегияларини ишлаб чиқиш ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.