Жаҳонда тўқимачилик корхоналарининг рақобатбардошлигини
бошқариш методологиясини такомиллаштириш, рақобатчилик стратегия -ларини ишлаб чиқишга асосланган ёндашувлар ҳамда рақобатбардошликни
баҳолаш услублари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Ҳозирда
«Рақобатбардошликнинг миллий ромби» детерминантларидан самарали
фойдаланиш, тўқимачилик саноати тармоғидаги рақобат кучларининг ўзаро
нисбати ва таъсирини баҳолаш, рақобатчилик стратегиялари ва
рақобатбардошликни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича
устувор йўналишларда илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.