Жаҳонда туризм барқарор ривожланишнинг муҳим воситаси сифатида пайдо бўлди ва туризм соҳасидаги инвестициялар миқдори кам бўлса ҳам, уларнинг соҳадаги аҳамиятини эътибордан четда қолдирилмаслик керак. Туризм саноатининг муҳим хусусиятларидан бири бу унинг меҳнат талаб қилишидир. Даромад ёки капитал қўйилмаларнинг маълум даражаси туризмда кўплаб бошқа иш ўринлари яратадиган даромадлар ёки инвестициялар билан таққослаганда кўпроқ иш ўринларини яратади. Шунингдек, туризм минтақалараро ва халқаро пул оқимларининг муҳим манбаи ҳисобланади. Аммо ҳозирги вақтда бутун дунё туризм соҳаси олдида турган муаммо Covid-19 пандемияси ҳисобланади. Бу муаммо сабабли кўпгина давлатларнинг чегараси ёпилган ва бу туризм орқали ЯИМни асосий қисмини шакллантирадиган давлатлар учун долзарб ҳисобланади.