Тижорат банкларида рискларни баҳолаш ва бошқаришни такомиллаштириш

(0 Foydalanuvchilarning sharhlari)   19   11
Yukladi: Dilnoza Khashimova tomonidan Oct 30, 2024
Bo'lim: - Monografiya
Тошпулатов Д.А. 2022
Жаҳонда юз бераётган турли ҳил инқирозлар, жумладан молиявий ва банк инқирозлар тижорат банкларида фаолиятида турли ҳил рискларнинг пайдо бўлишини кўрсатиб турибди. Албатта бу рискларни оқилона баҳолаш ва бошқаришни талаб қилади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, банк секторидаги рискларни нотўғри ва ўз вақтида баҳоламаслик рискларни кенг тарқалиб, нафақат бир мамлакатда, балки бутун дунёда инқирозли ҳодисаларга олиб келиши мумкин. Бу нафақат давлат даражасида, балки халқаро миқёсда ҳам рискни тартибга солувчи органларнинг пайдо бўлиши зарурлигини тушунтиради. Жумладан, Базель қўмитаси, Жаҳон банки каби халқаро молия ташкилотлари банк рискларини баҳолаш, бошқариш ва тартибга солиш бўйича доимий равишда ўз тавсияларини бериб бормоқда. Рискларни бошқариш концепцияси Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ИСО) 31000:2018 да “ташкилотни (ёки стандартнинг бошқа фойдаланувчисини) рискга нисбатан назорат қилиш ва бошқариш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракат1” сифатида эътироф этилиши ҳамда рискни бошқаришни стандартлаштириш рискни ҳар доим баҳолаш ва бошқариш зарурлигини кўрсатади.

Ushbu elektron kitob uchun sharhlar yo'q.

0
0 dan (0 Foydalanuvchilarning sharhlari )

Sharh qo'shing

Kitobni 5 ball uchun baholang *

Tegishli elektron kitoblar