Ҳозирги даврда халқаро миқѐсда тижорат банклари фаолиятидаги
ликвидлилик рискини бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган активлар
бўйича даромадлар билан пассивлар бўйича харажатлар ўртасидаги
мутаносибликни таъминлаш, ликвидлиликни стресс-тестлашни такомиллаш-тириш, кредит ва инвестиция портфелларини бошқаришнинг сифатини
ошириш, соф фоизли спрэд ва соф фоизли маржа кўрсаткичларининг меъѐрий
даражаларини таъминлаш, банклар депозит базасининг етарлилигига эришиш,
баланслашмаган ликвидлилик муаммосининг юзага келишига йўл қўймаслик
сингари йўналишларда фундаментал тадқиқотлар олиб борилмоқда.