Жаҳонда сўнгги йилларда банк бизнеси ривожланиши банк хизматлари мазмун-моҳияти, уларга жаҳон иқтисодиёти ва миллий давлатлар иқтисодиёти тараққиёти
тенденциялари, банк мижозлари потенциал эҳтиёжлари ва бошқа
омилларнинг таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар
билан ҳамоҳанг бормоқда. Рақобатбардош банк тизими мамлакат иқтисодий
ўсишини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.