Жаҳон амалиётида сўнгги йилларда яширин иқтисодиёт даражасини камайтиришнинг самарали йўлларидан бири сифатида кўпроқ молиявий механизмлардан фойдаланиш, хусусан, солиқ сиёсатининг норасмий иқтисодиётни самарали бошқариш ва уни камайтиришга қаратилган механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот ишларига устуворлик берилмоқда. Бу борада норасмий иқтисодиётга шароит яратиб бераётган ҳолатларни аниқлаш, олдини олиш мақсадида аниқ ва оқилона қонун-қоидаларни ишлаб чиқиш ҳамда қонунчиликдаги мураккаб жараёнларни
камайтириш, иқтисодиётни рақамлаштириш, солиқ маъмурчилигини юқори
ахборот технологиялари асосида такомиллаштиришга доир илмий тадқиқотлар
олиб борилмоқда.