Айни пайтда тижорат банклари мижозларининг молиявий ресурсларга бўлган талабларини тулақонли қондириш мақсадида кредитлашнинг янги шаклларини жорий этиш устида рақобатлашмоқдалар. Кредитлаш рискини камайтириш эса бу ерда муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан олганда, банклар фаолиятининг синдикатлаштирилган кредит каби шакли Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш жараёнларида жуда истиқболлидир.