Жаҳонда пойафзал ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бозор фаолиятини самарали ташкил этишда маркетинг тадқиқоти усулларидан фойдаланиш, бозор тадқиқотларини истеъмолчиларга йўналтирилган концепциялар асосида ташкил этиш, рақамли маркетингдан фойдаланиш, ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг замонавий усулларини қўллаш, инновациялар асосида тадқиқотлар самарадорлигини ошириш орқали узоқ муддатли маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш, маҳаллий пойафзал брендларини шакллантириш асосларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.