Халқаро амалиётда Жаҳон банки гуруҳи, Халқаро меҳнат ташкилоти, Иқтисодий хамкорлик ва тараққиёт ташкилоти каби муассасалар томонидан пенсия тизими ислоҳотларини амалга ошириш, таркибий ўзгаришларнинг асосий йўналишларини белгилаш, тизим молиявий барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур тадқиқотлар нуфузли тадқиқот марказлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, пенсия жамғармалари фаолиятини шакллантиришнинг ташкилий асосларини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш, хориж тажрибасини умумлаштириш имконини берган. Шу билан бирга, пенсия таъминоти билан боғлиқ вазиятнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, пенсия тизимидаги ўзгаришлар орқали инвестицион фаолликни оширишнинг амалий жиҳатларини белгилаш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш орқали пенсия тизимидаги ўзгаришларни таъминлаш каби устувор йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.