Амалга оширилган илмий тадқиқотнинг натижаларидан пахтачилик хўжаликларини
ривожлантириш муаммоларини тизимий тадқиқ қилиш ишлаб чиқаришдаги сарф-харажатларни камайтирувчи самарали дастурларни шакллантириш ва оптимал бизнес-режалар қабул қилишда фойдаланиш мумкин. Услубий тавсияларимиз Тошкент вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси томонидан хўжаликларда шартномавий муносабатларни такомиллаштириш буйича тадбиқ этиш учун қабул қилинган.