Жаҳон амалиётида минтақавий иқтисодий тизимни оптимал тартибга
солишнинг механизмларини такомиллаштириш бўйича бир қатор
муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш юзасидан мақсадли илмий
изланишлар ташкил қилинган бўлиб, жумладан: мамлакат иқтисодиётини
модернизация ва диверсификация қилиш, минтақалар рақобатбардошлигини
ошириш, изчил иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, бу жараённи
оптимал бошқариш ва тартибга солишни такомиллаштириш, минтақанинг
иқтисодий ривожланишини прогнозлашнинг усулларини ва уларни татбиқ
этишнинг асосий принципларини ишлаб чиқиш, минтақа иқтисодий тизимини устувор йўналишларини оптимал тартибга солишни кўп омилли иқтисодий - математик моделлари ишлаб чиқиш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.