Жаҳонда кейинги йилларда инновацион салоҳият, ҳусусан, илмий-техник,
инвестицион, интеллектуал, инфратузилмавий ва малакали ишчи кучи
салоҳиятини ошириш, улардан самарали фойдаланишга йўналтирилган илмий
изланишларга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада интеллектуал
салоҳиятни ностандарт ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни эътиборга
олган ҳолда ошириш, инфратузилмавий фаолиятни молиявий дастаклардан
фойдаланган ҳолда рағбатлантириш, миллий инновацион тизимнинг самарали
амал қилиш механизмларини хусусий ва давлат тузилмалари интеграциясини
оптимал уйғунлаштириш ҳамда инновацион салоҳиятдан модернизациялашув
ва диверсификация даражасини оширишда унумли фойдаланиш каби
йўналишдаги тадқиқотлар устувор даражада бажарилмоқда