Жаҳон миқёсида мактабгача таълим хизматларига талаб миқдорини
ошириш мақсадида истеъмолчиларнинг таълим сифатидан қониқишларини
оширишга қаратилган маркетинг тадқиқотларини такомиллаштиришга оид
кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жаҳонда мактабгача таълим
хизматлари бозорини ривожлантиришга асосий тўсиқ бўлиб келаётган
муаммоларни аниқлаш ва уларнинг самарали ечимларини излашга қаратилган
маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳозирги даврда устувор йўналишлардан
бири ҳисобланади.