Ўз-ўзидан ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёнини ҳам кўчмас мулксиз амалга ошириш мумкин эмас. «Ривожланган мамлакатларда кўчмас мулк сегментининг ЯИМдаги ҳиссаси 15 %га етади»2. Ривожланган мамлакатларда иқтисодий ривожланиш воситаси сифатида қўлланиладиган ипотека кредити кўчмас мулк гаровига асосланади. Шуларни инобатга олиб, кўчмас мулк бозорини профессионал, самарали ва қулай бошқаришни назарда тутувчи, рақамли трансформация концепцияларини ўз ичига олган кўчмас мулкни самарали бошқаришни такомиллаштириш, бошқарув жараёнлари траекториясини ўзгартириш ва ривожлантириш талаб этилмоқда.