Ҳозирда корхоналар фаолиятини бошқаришда жаҳон миқёсида замонавий менежмент услубларидан максадли фойдаланиш, бошқарув самарадорлигини интенсив кўрсаткичлар асосида комплекс баҳолаш ҳамда инвестицион салоҳиятини оширишга доир кўплаб илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, замонавий бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳисобига корхоналарни интенсив ривожлантиришни таъминлаш, замонавий менежментда бошқарув методологиясини такомиллаштириш, инновацион тизимли таҳлил усулларини қўллаш масалаларига эътибор кучайтирилмоқда.