Жаҳонда корхона активларини молиявий салоҳиятини баҳолаш, ресурсларни бошқариш, молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Фонди, БМТнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Департаментлари томонидан Covid-19 пандемияси оқибатида юзага келаётган иқтисодий инқироз шароитида корхоналарни молиявий соғломлаштириш, рискларни баҳолаш ҳамда уларни бошқариш, шунингдек молиявий бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича устувор
йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Мазкур тадқиқотларда
корхонанинг рақобатбардошлигини оширишда молиявий менежментга эътибор қаратиш самарали йўл эканлиги исботланган.