«Жаҳонда охирги тўрт йилда иқгисодий хавфсизликни таъминлашда маркетинг
хизматлари ҳажми 130 миллиард доллардан 200 миллиард долларга етди. Катта
миқёсдаги корпоратив маълумотлар базалари, мобил иловалар, веб-таҳлил
маълумотлари ҳамда ижтимоий медиа маълумотлари катта ҳажмдаги
маълумотлар базаси билан ишлашга янги маркетинг воситаларини жорий
этишни тақозо қилди. Маркетингнинг асосий жиҳати бўлган мижозлар билан
муносабатларни яхшилаш, бир нечта турли хил маълумотлар манбалари бўйича
корреляцияларни топиш ҳамда маҳсулот ёки хизматларни сотишни башорат
қилиш каби вазифаларни бажариш учун маркетинг воситаларидан фойдаланиш
долзарб ҳисобланади»1. Мазкур ҳолатлар бугунги кунда етакчи ва истиқболли
тармоқ ҳисобланган электротехника саноатини барқарор ривожланишини
таъминлашда маркетинг воситаларидан кенгроқ фойдаланишни тақозо этмоқда.