Мамлакатимизда амалга оширилаётган инқирозга қарши чоралар дастури
бу борадаги саъй-ҳаракатлар янада кучайтирилиши, корхоналарга замонавий
технологияларни кенг жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш
жараёнини ривожлантириш, бунинг учун инвестициялар жалб этиш доирасини
кенгайтириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Чунки Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов уктирганидек,
"... инвестицияларсиз модернизация ҳам, янгиланиш ҳам бўлмайди”1.