Ўзбекистонда хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, бизнесни юритиш ва тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортишда бир қанча муаммолар мавжуд бўлиб, солиқ юкининг юқорилиги, солиқ маъмуриятчилигининг шаффоф эмаслиги, солиқ солиш мақсадида кичик тадбиркорлик субъектларини аниқлаш мезонлари оптимал белгиланмаганлиги, хуфиёна иқтисодиётнинг мавжудлиги, солиқ тушумларини яшириш, солиқ базаси ва объектлари камайтириб кўрсатилиши каби ҳолатлар мавжуд бўлиб, уларни ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқиш ва амалий ечимларини топиш муҳим аҳамият касб этади.