Ўзбекистон миллий иқтисодиёти, жумладан, кимё саноати корхоналарининг жаҳондаги рақобатбардошлигини ошириш юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ошириш» вазифалари белгилаб берилган.