Бозор иқтисодиёти шароитида даромадларни тақсимлаш муносабатларини такомиллаштаришнинг ўзига хослиги шундаки, унда меҳнат ҳақинигина эмас, балки истеъмолга йўналтирилган ижтимоий жамоат фондларининг рағбатлантирувчилик роли ҳам ўсиб боради.Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун мазкур муаммо
жуда ҳам долзарб масала ҳисобланади. Ушбу муаммонинг долзарблиги яна шу билан ошиб борадики, қишлоқ хўжалигида ходимларнинг меҳнат ҳақлари уларнинг меҳнат ҳиссасига мувофиқ бўлиши таъминланиши зарур.