Ўзбекистан Республикасида бозор иқтисодиётини шакллантиришга йўналтирилган ислоҳотларнинг ўтказилиши иқтисодий ва ташкилий характердаги мавжуд муаммолар юзага келиши билан бирга давом этмоқда. Республикамизда монетар сиёсатдан асосий бошқарув воситаси сифатида фойдаланилганлиги натижасида иқтисодий ўсиш ва жамғармани тартибга солиш жараёнларидаги ишлаб чиқаришнинг муттасил
ўсиши таъминланмокда, ялпи ички махсулот (ЯИМ) ҳажми кўпайиб, инфляция жараёнларининг пасайиши таъминланмоқда.