Ушбу дарслик ―Институционал иқтисодиѐт фани дастурига мувофиқ ѐзилган бўлиб, унда ушбу фаннинг методологик асослари, предмети ва асосий тушунчаларининг мазмун-моҳияти ѐритилган. Шунингдек, дарсликда жамиятда расмий ва норасмий институтларнинг ролига, бозор институти, шартномалар, трансакция харажатлари, хуфиѐна иқтисодиѐт, мулкчилик, фирма, давлат ва уй хўжалиги ривожланишнинг институционал назарияларининг асосларини ѐритишга кенг ўрин берилган.