Бугунги кунда халқаро миқёсда табиий толаларга бўлган талабнинг ошиб бориши, мамлакат иқлим ҳамда ишлаб чиқариш ижтимоий-иқтисодий шароитларининг табиий толалар таклифига таъсири, пиллачилик тармоғини ривожлантириш орқали қишлоқ аҳолисининг турмуш сифатини ошириш, иқтисодий ривожланишни таъминлаш ҳамда камбағаллик даражасини қисқартириш муаммолари тадқиқ этилмоқда.