Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги миллий иқтисодиётнинг ривожланишида янги саҳифа очди. Тармоқлар ва тармоқлараро пропорцияларда ижобий
ўзгаришлар юз берди, янги тармоқлар бунёд этилди, қўшма корхоналар сони ўсиб бормоқда. Иқтисодий ўсишга катта инвестициялар юборилди. Ёқилғи-энергетика комплекси, машинасозлик, металлургия, кимё комплекси, енгил саноат, саноатнинг озиқ-овқат ва қайта ишлаш тармоқларига сафарбар этилган йирик миқёсдаги инвестициялар импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни барпо қилиш ва янги маҳсулот турларини ўзлаштириш билан боглид булди. Кейинги йилларда транспорт комплексига, коммуникацияларга, ижтимоий соҳага, шу жумладан таълим соҳасига инвестициялар тобора кўпайиб бормоқда. Бундай тузилмавий ўзгартиришлар жаҳон хўжалигига кириб бориш, мамлакат иқтисодиётини барқарор ўсишига эришиш имкониятларини яратади.