Жаҳоннинг етакчи молия муассасалари, хусусан Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, БМТнинг Тараққиёт дастурлари сингари халқаро ташкилотлар томонидан инвестицион салоҳиятни баҳолаш ва уни самарали бошқаришга оид инвестиция қарорларини қабул қилиш, инвесторлар учун қулай муҳит яратиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда жaҳoнда инвестицион салоҳиятни ҳисоблаш индикаторлари ва уни баҳолашнинг илмий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш, инвестицион салоҳиятни самарали бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиш, инвесторлар фаолияти самарадорлигини таъминлашда «инвестицион мавқеи»ни шакллантириш, инвестицион салоҳиятни бошқаришни халқаро стандартлар талаблари даражасида ташкил этиш бу борадаги устувор илмий-тадқиқот йўналишларидан ҳисобланади.