Билимларга асосланган иқтисодиётнинг шаклланиши, глобаллашув
жараёнининг тезлашуви ҳамда жаҳон бозорида рақобат муҳитининг
кескинлашуви шароитида илмий тадқиқотлар самарасини ошириш, янги
билимларни эгаллаш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инновацияларни
тезкор амалиётга жорий этиш, аккумуляциялашган янги билимларни
иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айлантириш барча ривожланган ва
ривожланаётган мамлакатларнинг ҳозирги кундаги муҳим вазифаларидан
биридир.