Жаҳон мамлакатлари томонидан қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га эришиш глобал миқёсдаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал қилиш имконини беради ҳамда барқарор ривожланиш ҳисобига иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, бандликни таъминлаш, камбағаллик даражасини қисқартириш ва сайёрамиз экотизими фаолиятини яхшилашда ҳал қилувчи роль ўйнайди.