Аҳоли фаровонлигини оширишда тадбиркорлик фаолиятидан фойдаланишни такомиллаштириш

(0 Foydalanuvchilarning sharhlari)   16   9
Yukladi: Dilnoza Khashimova tomonidan Oct 30, 2024
Bo'lim: - Monografiya
Юсуфалиев О.А. 2022
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсати марказида аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш масалалари туради. Бугунги кунга қадар шаклланиб келган назариялар умумий ҳолда тадбиркорликнинг ривожланиши аҳоли фаровонлиги даражасининг ошишига имкон яратади, деган ғояни илгари суради. Шунга кўра, аксарият мамлакатларда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга эътибор қаратилади. Бироқ, айрим тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мамлакатда тадбиркорлик фаолиятининг кенгайиши ва бунинг натижасида иқтисодий ўсишнинг юксалиши ҳар доим ҳам тегишли равишда аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига олиб келмайди. Жумладан, “сўнгги ўн йиллик давр учун ҳисобланган ЯИМ ва аҳолининг ихтиёридаги реал пул даромадлари динамикаси ўртасидаги корреляция Грецияда 0,90, Исландияда 0,87, ЖАРда 0,85, Португалияда 0,78, Европа Иттифоқи мамлакатларида 0,46 га тенг бўлган”1. Бу эса, тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг аҳоли фаровонлиги даражасининг ўсиши билан узвий боғлиқлиқца боришини таъминлаш амалиётига заруратни кучайтиради.

Ushbu elektron kitob uchun sharhlar yo'q.

0
0 dan (0 Foydalanuvchilarning sharhlari )

Sharh qo'shing

Kitobni 5 ball uchun baholang *

Tegishli elektron kitoblar