Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши турли
ташкилот ва миллий иқтисодиётнинг мавжуд соҳаларида ахборот
тизимларидан фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ. Бунинг натижасида
замонавий ахборот- коммуникация технологияларига таянган янги ахборот
тизимларини яратишга талаб ортиб бормоқда. Ташкилот, корхона ёки
муассасаларнинг ташкилий- ҳуқуқий базасидан қатъи назар айнан долзарб ва
аниқ ахборотга эгалик билан бир қаторда, уларга мос равишда ушбу
ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва узатишни самарали усул ва
услублардан фойдаланиш мувафаққиятнинг асосий гарови ҳисобланади.