Ўзбекистан аграр соҳасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида мулк давлат тасарруфидан чиқарилиб, хўжалик юритишнинг нодавлат шакллари вужудга келтирилди ҳамда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш фермер ва деҳқон хўжаликлари улушига тўғри келмоқда. Бунинг боиси, улар фаолияти тадрижий равишда ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда.