Таркибий ўзгартириш жараёнларини, энг аввало, стратегик тармоқларда чуқурлаштириш иқтисодиётимизни босқичма-босқич, изчил ислоҳ этиш стратегиясининг амалий натижасига бевосита таъсир этади. Хусусан, аграр сектордаги меҳнат, ер-сув ва бошқа моддий ресурсларни оқилона тақсимлаш, улардан самарали фойдаланиш ҳамда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эришишда тузилмавий силжишлар муҳим омил ҳисобланади.