Жаҳонда кўчмас мулк тизимдаги иқтисодий бирлик эканлиги ва бу
бирлик иқтисодиётнинг барча жабҳаларига таъсир кўрсатувчи омил сифатида
қаралади. Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимини ислоҳ қилиш,
хусусан, кўчмас мулк сегментининг ҳам мос равишда ислоҳотлар
динамикасига қўшилишига асос бўлди. Дарҳақиқат, аксарият давлатларда
кўчмас мулкка актив сифатида қаралмаслиги, унинг иқтисодиётдаги айланма
капитал сифатида қўлланилмаслиги кўчмас мулкни самарали бошқариш
механизмларини жорий қилишни тақозо этади. Масалан, «Ривожланган
мамлакатларда уй-жой фонди мамлакатда такрор ишлаб чиқариладиган
миллий бойликнинг 20 %дан 45 %гача қисмини ташкил қилади. Агар кўчмас
мулкнинг барча турлари, жумладан, ер ва мулкий мажмуалар доирасини кўриб
чиқсак, у ҳолда бу кўрсаткич 70-80 %ни ташкил қилади».