Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар ва ўзгаришлар корхона ва ташкилотларнинг ғазначилик органлари тизими орқали давлат томонидан молиялаш тизимига бўлган талабини юксалтириб юборди. Шу муносабат билан, бюджет маблағи олувчиларнинг молиявий хизматлари ва ғазначилик тизимида муҳим вазифалар пайдо бўлди. Яъни ягона тармоқ, идоравий бўйсунувчи корхоналар ва ташкилотларни молиявий бошқариш жараёнларининг
принципиал жиҳатдан мураккаблашуви, ғазначилик орқали молиявий тизимга йўналтирилган харажатлар самарадорлигини оширишнинг илмий мезонларига амал қилиш зарурати юзага келди.