Ғазначилик органларининг интеграллашган ахборот тизимлари фаолиятини оптимал ташкил қилиш жараёнларини такомиллаштириш

(0 Foydalanuvchilarning sharhlari)   20   8
Yukladi: Dilnoza Khashimova tomonidan Nov 4, 2024
Bo'lim: - Monografiya
Умурзаков С.У. 2018
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар ва ўзгаришлар корхона ва ташкилотларнинг ғазначилик органлари тизими орқали давлат томонидан молиялаш тизимига бўлган талабини юксалтириб юборди. Шу муносабат билан, бюджет маблағи олувчиларнинг молиявий хизматлари ва ғазначилик тизимида муҳим вазифалар пайдо бўлди. Яъни ягона тармоқ, идоравий бўйсунувчи корхоналар ва ташкилотларни молиявий бошқариш жараёнларининг принципиал жиҳатдан мураккаблашуви, ғазначилик орқали молиявий тизимга йўналтирилган харажатлар самарадорлигини оширишнинг илмий мезонларига амал қилиш зарурати юзага келди. Албатта, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) жорий этмасдан туриб, ушбу вазифаларни ҳал этишинг деярли имкони йўқ. Бу эса, ягона тармоқ ёки идоравий бўйсунув тартибида бирлаштирилган корхона ва ташкилотларни бюджет ҳисобидан молиялаш соҳасидаги жаҳон тажрибаси, жамиятнинг ҳар тарафлама ривожланишида постиндустриал босқичга ўтиш жараёнларида ахборотнинг қимматбаҳо ресурсга айланиши шундан далолат бериб турибдики, АКТнинг ривожланиш даражаси ва суръатлари бюджетдан молиялашнинг самарали тизимини яратиш имконини беради. Шу билан бирга, замонавий АКТ базасида молиялаш жараёнларини бирхиллаштириш ва стандартлаштиришни амалга оширишни тақозо этади.

Ushbu elektron kitob uchun sharhlar yo'q.

0
0 dan (0 Foydalanuvchilarning sharhlari )

Sharh qo'shing

Kitobni 5 ball uchun baholang *

Tegishli elektron kitoblar