Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) уч
йил давомида Ўзбекистонда давлат молиясини бошқаришни ислоҳ этишни
қўллаб-қувватлаб келмоқда. Хусусан, “Ўзбекистонда давлат молияси ислоҳоти”
лойиҳаси доирасида БМТТД Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги Ўқув маркази учун бир қатор ўқув модуллари ишлаб чиқилди. Бу
модуллар бир неча махсус курслар бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини
ўз ичига олади. Ушбу “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими” курси
бўйича дарслик ҳам шулар жумласидандир.