Жаҳонда интеллектуал мулк бозорини тартибга солиш механизмларини
такомиллаштириш юзасидан кенг қамровли илмий изланишлар олиб
борилмоқда. Хусусан, глобал инновацион ривожланаётган мамлакатлар
интеллектуал фаолият натижалари билан фаол савдо қилар экан, интеллектуал
мулк бозорининг хусусиятлари, мазмуни, ҳолати, уларнинг илмий-назарий ва
методологик муаммоларини ҳал этиш бўйича илмий изланишлар жаҳоннинг
етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассаларида амалга ошириб
келинмоқда.