Ўзбекистон маданий туризм бозори ва унинг истиқболлари

(0 Foydalanuvchilarning sharhlari)   17   10
Рўзиев С.С. 2009
Бугунги кунда туризм мамлакат иқтисодиётининг ажралмас тармоғига айланган бўлиб, республикамизнинг жаҳон мамлакатлари интеграциясида фаол иштирок этишига имкон туғдирмокда. “2009 йилда хизмат кўрсатиш ва кичик бизнес соҳасини аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳаёт даражасини оширишнинг энг муҳим омили сифатида янада жадал ривожлантириш - устувор вазифа бўлиб қолади”’. Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёдаги мамлакатлар орасида нисбатан катта туризм имкониятларига эга бўлиб, бу соҳада юқори даражадаги рақобатга бардош бера оладиган ҳамда туризмни янада ривожлантириш учун потенциал имкониятларга эга бўлган мамлакатлардан бири бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Жаҳон туризм ташкилотининг «Ипак Йўли» лойиҳасининг асосий бўғини бўлиб, бу лойиҳа бўйича туристларнинг ихтиёрига таклиф этилаётган турларнинг аксарият қисми Ўзбекистон худудидан ўтади.

Ushbu elektron kitob uchun sharhlar yo'q.

0
0 dan (0 Foydalanuvchilarning sharhlari )

Sharh qo'shing

Kitobni 5 ball uchun baholang *

Tegishli elektron kitoblar