Жаҳонда кичик бизнеснинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини эътиборга
олган ҳолда унинг иқтисодий салоҳиятидан тўла ва самарали фойдаланиш
йўналишидаги илмий тадқиқотларга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада
кичик бизнес субъектлари иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқаришнинг
қўшимча ички имкониятларини очиб бериш, хўжалик юритиш жараёнида
хусусий манфаат ва ижтимоий масъулиятни уйғунлаштириш механизмини
такомиллаштириш, кичик бизнес корхоналарида ишчи кучи ва моддий
ресурслардан янада самарали фойдаланиш имкониятларини ишлаб чиқаришга
жалб қилиш, бой берилаётган имкониятларнинг олдини олиш каби
тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.