Жаҳонда глобаллашув жараёнларининг кескинлашуви шароитида ҳеч бир мамлакат
барча соҳаларда рақобатбардош бўла
олмаслиги сабабли, ҳар бир мамлакатнинг рақобатбардошлиги тузилмаси ўзининг хилма-хиллигини намоён этмоқда. Бунинг натижасида мамлакатлар ички шароитлари энг динамик ва истиқболли бўлган маълум тармоқларда муваффақиятга эришмоқдалар. “Рақобатбардошликни таъминлашнинг асосий омилларидан бири сифатида бизнесни рақамлаштириш жараёнларига самарали жалб этиш учун шарт-шароитларни шакллантиришни ажратиб кўрсатиш мумкин”