Жаҳон иқтисодиётида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш устувор равишда
ривожланмоқда. Бунда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошқариш
стратегиялари муҳим ўрин тутиб, уларда хўжалик амалиёти ҳамда истиқболдаги турли тенденцияларни қамраб олишга ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, шиша саноатида маҳсулотларни дифференциациялаш стратегияларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, «шиша саноати Европа мамлакатларида етакчи тармоқ ҳисобланиб, унда 184750 иш ўрни яратилган. 2017 йилда шиша маҳсулотлари ҳажми 36 миллион тоннани ташкил этган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан 2,3 % кўпроқдир.