Жаҳон молиявий - иктисодий инкирози таъсирини юмшатиш шароитида
ҳар бир корхона, фирма бозорга кандай товарлар ва хизматлар олиб чикиш ёки
товарни ва хизматни кайси бозорда сотиш, савдо жараёнларини
такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш каби масалаларнинг
оқилона ечимини топиш бошкарув жараёнининг асосий вазифаларидан
хисобланади. Савдо ташкилоти ва корхоналари салохиятини ошириш хамда
бозорда ўзларининг муносиб ўринларини эгаллашида аҳолига хизмат
кўрсатишни самарали ташкил этиш, уни шакллантириш йўналишларини
аниқлаш ва такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.