Жаҳоннинг иқтисодий ривожланган мамлакатларида транспорт тизимининг ҳар
тарафлама талаблар даражасида йўлга қўйилиши бошқа соҳалар ривожига
мультипликатив таъсир кўрсатиб қолмасдан, балки реал секторлар,
ижтимоий соҳалар тараққий этишига ҳам катта ҳисса қўшади. Бу борада
халқаро йўналишларда юкларни оптимал йўналишлар бўйича ташиш, йўл-транспорт инфратузилмасини жаҳон стандартларига мослаш ва эксплуатация
қилиш ҳамда логистик хизматларни ташкил этиш тажрибалари муҳим
аҳамият касб этади.