Ушбу ўқув қўлланмада Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг тараққиёти, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари шаклланиши ва ривожланиши тенденциялари очиб берилган. Ўқув қўлланма олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ундан мазкур мавзулар бўйича маъруза машғулотлари, семинар ва амалий дарслар жараёнида фойдаланиш мумкин.