Жаҳон тажрибасига кўра, қурилиш, хусусан уй-жой қурилиши тармоғида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолияти йирик корхоналар фаолиятидан кўра кўпроқ таваккалчиликка асосланади. Бу эса соҳанинг заиф томони бўлиб, унинг салбий оқибатларини бартараф этиш борасида илмий тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо этади. Хусусан, уй-жой қурулиш бозорида тадбиркорлик фаолиятининг шаклланиши ва ривожланишининг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш, фаолият самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни ечиш ҳамда соҳани янада ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.