Тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион технологиялар тизимини жорий этиш, саноат корхоналарида энергия сарфини камайтириш, саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархидаги моддий харажатлар сарфини камайтириш, корхоналарнинг ички имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш, иқтисодий салоҳиятни инновацион ёндашувлар асосида ошириш шулар жумласидандир. Шу боисдан, тўқимачилик саноати корхоналарида ресурс тежамкорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб боришни янада ривожлантириш асосий тенденциялардан ҳисобланади.